Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан суҳбат ўтказди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан суҳбат ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгач, давлат раҳбарлари «Тошкент-Ҳумо» халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳалар ишга туширилиши ва икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг