Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Катта миқдорда солиқ қарзи бўлган ишлаб чиқариш корхоналари маълум қилинди

Катта миқдорда солиқ қарзи бўлган ишлаб чиқариш корхоналари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари сони 996 тани ташкил этди. Уларнинг умумий қарзи 1 трлн 583,3 млрд сўмга етган.

Маълумотларга кўра, мазкур қарзнинг катта қисми айрим йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, жами қарзнинг 569,8 млрд сўми, яъни 36 фоизи энг катта қарздор ҳисобланган 10 та корхонага тўғри келган.

Энг йирик қарздорлар рўйхатида «Shaffof Metan Sanoat» МЧЖ 191,1 млрд сўм билан биринчи ўринда қайд этилган. Ундан кейин «Silikon Color» МЧЖ — 74,4 млрд сўм ва «Navoiyazot» акциядорлик жамияти — 68,4 млрд сўм қарз билан жой олган.

Шунингдек, йирик қарздорлар орасида яна «Granula Plast Sifat» МЧЖ — 68,2 млрд сўм ва «Fargona neftni qayta ishlash zavodi» — 45,6 млрд сўм қарз билан юқори ўринларда турибди.

Ҳудудлар кесимида солиқ қарздорлиги энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида кузатилди. Бу ерда корхоналар қарзи 349,5 млрд сўмга етган.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти — 299,5 млрд сўм, учинчи ўринда эса Андижон вилояти — 182 млрд сўм билан қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг