Тошкент учун яна 56 дона замонавий метро вагонлари харид қилинади
2026 йил давомида Тошкент метрополитени яна 56 дона замонавий метро вагонлари билан тўлдирилади. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.
Тошкент метрополитени хабарига кўра, 2021 йилгача 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, сўнгги 3 йил давомида замонавий турдаги 41 та янги ҳаракат таркиблари харид қилиниб, 2025 йилга келиб, поездларнинг сони 75 тадан ортган.
Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг қарийб 40 йил мобайнида бекатлар сони 29 тани ва умумий узунлиги 38 кмни ташкил этган бўлса, сўнгги 6 йил давомидаги бунёдкорлик ишлари ҳисобига қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекатлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 кмга етди.
Бунинг натижасида, 2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатилган бўлса, 2024-йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил қилди ва бугун бу сон бир кунда 1 млндан ортмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter