Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Велосипедда мундиалга: Аргентиналик уч мухлис 17 минг км йўл босди

Велосипедда мундиалга: Аргентиналик уч мухлис 17 минг км йўл босди

Фото: La100.cienradios.com

Аргентиналик уч нафар мухлис ўз терма жамоасини ЖЧ-2026 да қўллаб-қувватлаш учун велосипедларда 17 000 километр йўл босишди.

Улар салкам бир йил аввал — 16 августда йўлга отланишган эди. Ва ниҳоят турнирда Аргентина Жазоирга қарши илк ўйинни ўтказадиган Канзас-Сити (АҚШ)га етиб келишди.

Ўтган 10 ойда улар Аргентина, Уругвай, Боливия, Перу, Эквадор, Колумбияни тўлиқ кесиб ўтишди, жами 17 мамлакатда бўлишди.

Фото: La100.cienradios.com

Уларни сўнгги манзилда аргентиналик мухлислар ҳамда терма жамоанинг мураббийлар штаби кутиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг