Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Садир Жапаров ҳам ҳафта сўнггида Ўзбекистонга келади

Садир Жапаров ҳам ҳафта сўнггида Ўзбекистонга келади

15-16 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентда амалий ташриф билан бўлади.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Администрацияси Ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Сагинбек Абдумуталип маълум қилди.

«Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи маслаҳат учрашуви минтақавий ҳамкорлик истиқболлари билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишга қаратилган.

Ташриф доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида икки томонлама учрашув режалаштирилган», – деб таъкидлади Сагинбек Абдумуталип. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 ноябр куни Қозоғистон етакчиси Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкент шаҳрига етиб келди.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг