Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Филиппин етакчисига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Филиппин етакчисига ҳамдардлик билдирди

Фото: Reuters

Шавкат Мирзиёев Филиппин президенти Фердинанд Маркосга ҳамдардлик билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Минданао оролининг жанубий соҳилларида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Фердинанд Маркосга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. 

​Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.

Филиппин қирғоқларида содир бўлган зилзила 32 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 134 киши жароҳат олди. 

Тахминан 700 000 аҳолига эга Генерал Сантос шаҳри энг катта зарар кўрди. Зилзила магнитудаси 7,8 магнитудани ташкил этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг