Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга мактуб йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланаётгани таъкидлади.
Кўп қиррали алоқаларимизда алоҳида ўрин тутадиган парламентлараро ҳамкорлик бундан буён ҳам икки томонлама лойиҳа ва дастурларнинг муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилиши қайд этилди.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини ҳар томонлама ривожлантиришга кучли суръат бағишлаш, уни мамлакатларимиз равнақи ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирилди.
Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Президент Владимир Путинга мустаҳкам соғлиқ ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади, дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги сайловларда "Ягона Россия" партияси катта устунлик билан ғалаба қозонди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter