Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунига етди

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунига етди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига амалий ташрифи якунига етди.

Давлат раҳбари Санкт-Петербургдаги тадбирлар доирасида 4 июн куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

Етакчилар Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этдилар.

Шавкат Мирзиёев 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг тадбирларида қатнашиб, ялпи йиғилишда нутқ сўзлади.

Ташриф тадбирлари якунлангач, президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. «Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг