Тошкент вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Тошкент вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Тегишли қарорларга мувофиқ, Жаҳонгир Мамажонов ва Руслан Кунаров вилоят раҳбарияти таркибидан ўрин олди.
Жаҳонгир Мамажонов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган бўлиб, молия ва иқтисодиёт ҳамда халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишлари бўйича мутахассис ҳисобланади.
Тайинловга қадар Ж.Мамажонов АҚШдаги «JM Group» компаниялари бош директори сифатида фаолият юритган.
Руслан Кунаров эса Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, мазкур лавозим Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори асосида фақат Тошкент вилояти учун жорий этилган бўлиб, бошқа ҳудудларда бундай вазифа мавжуд эмас.
Руслан Кунаров 1986 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси бўйича мутахассис ҳисобланади.
Тайинловдан олдин Р.Кунаров Янгийўл туманидаги «BIO KORM» хусусий корхонасида ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида ишлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter