Туркистонда Туркий давлатлар саммити бўлиб ўтади
2026 йил 15 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий саммити бўлиб ўтади.
«Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги саммитда ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари, шунингдек, ташкилот Бош котиби иштирок этади.
Анжуманда сунъий интеллект, рақамли инновациялар ва янги технологиялар орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, давлат хизматларини такомиллаштириш ва минтақавий боғлиқликни кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Саммит арафасида ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши ҳам ўтказилади.
Ташкилот маълумотига кўра, саммитнинг Туркистон шаҳрида ўтказилиши туркий халқларнинг умумий тарихий мероси ва рақамли келажак сари интилишини ифодалайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter