Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистон МТЖ Миср футболчиларига қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон МТЖ Миср футболчиларига қарши майдонга тушади

Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган «Аl Аin Cup» турнири доирасида Миср футболчиларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон ва Миср ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Кеча, 13 ноябр куни мусобақанинг илк учрашуви ўтказилди ва унда Эрон терма жамоаси Кабо-Верде термасига қарши туп суришди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида Эрон ғалаба қозонди.

Энди Эрон 18 ноябрь куни финал баҳсида иштирок этади. Кабо-Верде жамоаси эса 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган учрашувда 3-ўрин учун беллашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар Африка қитъасининг 7 та –Нигерия, Буркина-Фасо, Марокаш, Сенегал, Уганда, Жанубий Судан ва Камерун терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг