U-17 Жаҳон чемпионати: бугун Ўзбекистон ёшлари учун ҳал қилувчи кун
Бугун, 11 ноябр куни Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси U-17 Жаҳон чемпионатидаги гуруҳ босқичини якунлайди. Ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси панамалик рақибларига қарши майдонга тушади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 18:30 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, бироқ кейинги учрашувда Ирландияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Айни пайтда гуруҳда Ирландия пешқадам – 6 очко. Ўзбекистон ва Парагвайда 3 тадан, Панамада эса ҳали бирорта ҳам очко йўқ. Шу боис бугунги ўйин Ўзбекистон учун 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритиш борасида муҳим ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter