Интеграциялашган дастурлар олий мактаби Британия андозаси асосида йўлга қўйилади
«Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда стипендиатлар учун ажратиладиган маблағлар янада самарали йўналтирилади.
Қарорга кўра, Интеграциялашган дастурлар олий мактаби фаолияти Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим ташкилотлари андозаси асосида йўлга қўйилади.
- Олий мактаб билан техникумлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бунда:
- интеграциялашган таълим дастурлари жорий этилган техникумларда ушбу дастурларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Олий мактабнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишида кириш имтиҳонларисиз ўқишни давом эттиришга рухсат берилади;
- интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олган ўқувчиларнинг кредитлари хорижий етакчи ҳамкор таълим ташкилотлари томонидан тан олиниши таъминланади.
- «Эл-юрт умиди» жамғармасига стипендия дастурлари доирасида 2027/2028 ўқув йилидан белгиланган тартибда танловдан ўтган талабгорларнинг қуйидаги харажатларини молиялаштиришга рухсат берилади:
- Олий мактаб ва бошқа олий таълим ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган интеграциялашган таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган, топ-300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларида, шунингдек, соҳавий етакчи олий таълим ташкилотларида ўқишни узлуксиз давом эттириш имконига эга бўлган талабаларнинг хориждаги ўқишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини;
- белгиланган олий таълим ташкилотлари бакалавриат таълим йўналишига шартли қабул қилинган талабгорлар учун Олий мактаб ва бошқа маҳаллий олий таълим ташкилотларида интеграциялашган дастурлар асосида ташкил этиладиган 1-курс (босқич) (foundation) дастурлари ўқиш харажатларини (tuition fee).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter