Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Узрли сабаб туфайли миллий сертификат имтиҳонида қатнашолмаганларга тўлов қайтарилади

Узрли сабаб туфайли миллий сертификат имтиҳонида қатнашолмаганларга тўлов қайтарилади

Чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳонларида иштирок эта олмаган талабгорлар учун тўловни сақлаб қолиш механизми жорий қилинади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги масъул ходими Жавлонбек Нурматов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, агар талабгор имтиҳонда узрли сабаб билан қатнашмаган бўлса, кейинги имтиҳонга қўшимча тўловсиз киритилади ёки тўланган маблағ қайтариб берилади.

Бунда касаллик, хизмат сафари ёки оила аъзосининг вафоти каби ҳолатлар узрли сабаб сифатида тан олинади. Бироқ бунинг учун тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.

Имтиҳонга кечиккан, ҳеч қандай узрсиз келмаган ёки имтиҳон қоидаларини бузгани учун аудиториядан четлаштирилган шахсларга мазкур имтиёз берилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг