Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда биринчи синфга онлайн қабул бошланди

Ўзбекистонда биринчи синфга онлайн қабул бошланди

Фото: Xabar.uz

Бугун, 20 июн куни Ўзбекистон мактабларида 2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга онлайн-қабул жараёни бошланди.

Соат 10:00 дан бошлаб электрон аризаларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Онлайн қабул бўйича саволлар юзасидан 71-203-07-04, 71-203-04-03 телефон рақамлари ҳамда @mymaktabuz_bot Telegram-боти орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу йил мактабга 7 ёшга тўлган, яъни 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинади.

1-синфга қабул икки босқичда амалга оширилади: 20 июндан 31 июлгача аризалар бириктирилган ҳудуд (микроҳудуд) бўйича мактабларга қабул қилинади. Кейин эса 1-31 август кунлари микроҳудуддан ташқари мактабларга қабул жараёни давом этади.

Мактаб микроҳудудлари чегаралари туман ва шаҳар ҳокимлари қарори билан белгиланади. my.maktab.uz портали орқали яшаш манзили асосида бириктирилган мактабни текшириш мумкин.

Вазирликнинг қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган жонли эфирида 2026/27 ўқув йилида 1-синфларга 795 мингдан ортиқ бола қабул қилиниши маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг