Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижликлар сони 2,2 баробар ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида 21 минг 42 нафар чет эл фуқароси ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 11,5 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.
Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар орасида Туркманистон фуқаролари кескин устунлик қилган. Уларнинг сони 9 минг 207 нафарни ташкил этган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга ўқиш учун келган хорижликлар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
- Туркманистон — 9 минг 207 нафар;
- Ҳиндистон — 3 минг 723 нафар;
- Тожикистон — 1 минг 915 нафар;
- Хитой — 951 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 834 нафар;
- Покистон — 689 нафар;
- Миср — 603 нафар;
- Корея Республикаси — 526 нафар;
- Филиппин — 367 нафар;
- АҚШ — 302 нафар.
Шу жумладан, қолган давлатлардан жами 1 минг 925 нафар фуқаро ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter