Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар 4 ойда таълим олишга 14,5 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар 4 ойда таълим олишга 14,5 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ-апрел ойларида таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 14,5 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 фоизга ошган.

Таълим хизматлари таркибида олий таълим муассасалари етакчи ўринни эгаллади. Мазкур йўналиш умумий хизматлар ҳажмининг 43,3 фоизини шакллантирган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахтда таълим хизматлари ҳажми 7,5 трлн сўмни ташкил этган бўлиб, бу республика бўйича умумий ҳажмнинг катта қисмини қамраб олган.

Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти 993,6 млрд сўм, Фарғона вилояти 834 млрд сўм ва Андижон вилояти 730,7 млрд сўмлик кўрсаткичлар билан қайд этилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 717,8 млрд сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилоятида 159,1 млрд сўм, Навоий вилоятида 179,8 млрд сўм ва Жиззах вилоятида 215,1 млрд сўмни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг