Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёш ихтирочи қизга Президент совғаси — Volkswagen электромобили топширилди

Ёш ихтирочи қизга Президент совғаси — Volkswagen электромобили топширилди

Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

30 июн — Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган байрам тадбири доирасида Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси томонидан бир қатор инновацион лойиҳалар Ўзбекистон Президентига тақдим этилди.

Тақдимот давомида иқтидорли ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари, муҳандислик лойиҳалари ва илмий ташаббуслари билан иштирок этди.

Жумладан, Иброҳимов Нўмонжон «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг натижалари ҳамда мамлакатимизда муҳандислик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Исмоилов Билолиддин 2024–2025 йилларда FPV дронлар пойгаси бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпиони сифатида «Шунқор-8» ва «X1» антидрон тизимларини яратиш ҳамда такомиллаштириш ишларидаги иштироки ҳақида тақдимот қилди.

Курмаева Диёра олий таълим муассасаларида «Фудомика ва метаболомика» таълим йўналиши ҳамда махсус лабораторияни тажриба тариқасида ташкил этиш бўйича таклифини илгари сурди.

Асанова Айзада — «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалининг «Янги авлод автомобиллари» йўналиши ғолибаси бўлиб, Белгияда бўлиб ўтадиган халқаро танлов йўлланмасини қўлга киритган.

Асанова Айзада Президент совғаси — Volkswagen электромобили билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг