Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва Эрон келишувига 2 ҳафта муддат қолгани айтилди

АҚШ ва Эрон келишувига 2 ҳафта муддат қолгани айтилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ можарода яқин икки ҳафта ичида «тўлиқ ғалаба»га эришилишини айтди.

«Биз музокаралар олиб боряпмиз ва улар жуда яхши келишув тузишни хоҳламоқда. Улар бизга барча нарсани беришга, ядровий қуролдан воз кечишга тайёр. Менимча, биз бу курашда ғалаба қозонамиз. Бу тўлиқ ғалаба бўлади ва жуда тез орада юз беради. Нефть нархлари ҳам кескин пасаяди», – деди Трамп.

CNN таъкидлашича, Трамп аввал ҳам бир неча бор муҳим натижаларга «икки ҳафта ичида» эришилишини айтган. Бу сафарги баёнот Эрон ва Исроил ўртасидаги ўзаро зарбалар фонида янгради.

Шу билан бирга, АҚШ раҳбари Исроил бош вазири Биньямин Нетаняхуни Эронга қарши ҳужумларни давом эттириш оқибатларидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни Эрон Исроил ҳудудига бир нечта ракета учирганини маълум қилди. Теҳрон буни Исроилнинг Байрутдаги нишонларга берган зарбаларига жавоб деб атаган. Кейинчалик Исроил ҳам Эрон ҳудудидаги объектларга ҳужум қилган.

Трамп ҳар икки томонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақириб, АҚШ ва Эрон ўртасидаги тинчлик музокаралари якуний босқичга яқинлашганини билдирди. Унинг фикрича, агар жараёнга «нодонлик ёки аҳмоқлик» халал бермаса, келишув тез орада имзоланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг