Эрон Исроилни янги ҳужумлардан огоҳлантирди
Эроннинг «Хотам ал-Анбиё» марказий қўмондонлиги Исроилга қарши операциялар «оғриқли жавоб» берилганидан кейин тўхтатилганини маълум қилди.
Баёнотда айтилишича, агар Исроил яна ҳарбий ҳаракатларни бошласа, жумладан Жанубий Ливанга ҳужумларни давом эттирса, Теҳрон томонидан «анча қаттиқ ва вайронкор зарба» берилади.
Эрон амалда янги қоида ўрнатганини билдирмоқда: Ливанга қилинган ҳар қандай ҳужум Исроил ҳудудига қарши Эрон ракеталари учирилиши билан тенг баҳоланади.
Шу тариқа, кейинги қадам Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қарорига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар Исроил Жанубий Ливандаги операцияларни давом эттирса, Эрон бунга тўғридан-тўғри жавоб қайтаришини билдирмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter