Евроиттифоқ Ўрта ер денгизида «соя флоти»га қарши рейдларни кучайтиради
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ЕИнинг Ўрта Ер денгизидаги IRINI ҳарбий-денгиз операцияси ваколатлари кенгайтирилганини маълум қилди.
Янги қоидаларга кўра, операция кемалари энди денгизда ҳаракатланаётган турли кемаларни, жумладан танкерларни ҳам текшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Калласнинг айтишича, бу қарор денгиз хавфсизлиги ва «соя флоти» фаолиятига қарши курашиш мақсадида қабул қилинган.
IRINI операцияси 2020 йилдан буён амал қилиб келмоқда. Унинг асосий вазифаси Ливияга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича БМТ эмбаргосига риоя этилишини назорат қилишдан иборат.
Шунингдек, операция Ливиядан нефт контрабандасини кузатиш, соҳил қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлаш ва ноқонуний ташувлар йўналишларини мониторинг қилиш билан ҳам шуғулланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter