Европа Иттифоқида муҳожирлар сони рекорд миқдорга етди
Европа Иттифоқида қанча мигрант борлиги айтилди.
Миграция тадқиқотлари ва таҳлили маркази (CReAM) томонидан Берлиннинг Rockwool Foundation маркази билан ҳамкорликда тайёрланган ҳисоботга кўра, 2025 йилда Европа Иттифоқида 64,2 миллион иммигрант истиқомат қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,1 миллионга ошиб, рекорд даражага етди. 2010 йилда Европа Иттифоқида тахминан 40 миллион иммигрант бўлган.
Ҳисоботга кўра, Германия қарийб 18 миллион киши билан энг кўп мигрантлар сонига эга мамлакат бўлиб қолмоқда. Франция ва Испанияда бу кўрсаткич мос равишда 9,6 миллион ва 9,5 миллионга етди. Бироқ, Испания йирик Европа мамлакатлари орасида энг кўп мигрантлар оқимини қайд этди.
Умумий аҳолисига нисбатан Люксембургда мигрантлар улуши энг юқори - 51,2 фоиз. Италия, Малта ва Кипр 33 фоиз, 32 фоиз ва 27,6 фоиз кейинги ўринларда келади келади. Уларнинг энг кичик улуши Полшада - 26 фоиз.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter