Ҳусийлар Исроил кемалари учун Қизил денгизни ёпганини эълон қилди
Ямандаги «Ансоруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати Қизил денгиз орқали ҳаракатланувчи Исроилга тегишли барча кемалар учун тўлиқ тақиқ жорий этилганини маълум қилди.
Ҳаракат баёнотида бундай кемалар энди «қонуний ҳарбий нишон» сифатида баҳоланиши айтилди.
«Эскалацияга эскалация билан жавоб берамиз. Ҳарбий операцияларимиз вазиятга қараб янада кучайтирилади», – дейилади баёнотда.
Шунингдек, ҳусийлар Тель-Авивдаги «муҳим объектлар»га қарши бир нечта ракета учирилганини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрондаги Теҳрон ва Керманшоҳ халқаро аэропортлари барча рейсларни номаълум муддатгача тўхтатди.
Бу қарор Исроил томонидан Теҳрон, Исфаҳон ва Табриздаги нишонларга зарбалар берилганидан кейин қабул қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter