Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Эрон ҳудудига жавоб зарбалари берди

Исроил Эрон ҳудудига жавоб зарбалари берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг ғарбий ва марказий ҳудудларидаги нишонларга ҳаво зарбаларини амалга оширди. ЦАҲАЛ маълумотига кўра, бу ҳужум Эрон томонидан бир кун аввал уюштирилган ракета зарбаларига жавоб бўлган.

Аввалроқ Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужуми уюштирган, шундан сўнг мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.

Айни пайтда Доналд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тинчлик келишувига эришишга умид қилаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШни қониқтирадиган ҳар қандай келишувни қабул қилиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон ўртасида можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг