Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мянмадаги портлашда 46 киши ҳалок бўлди: тафсилотлар

Мянмадаги портлашда 46 киши ҳалок бўлди: тафсилотлар

Фото: News.am

Мянмадаги портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва жароҳат олди. 

Фожиа Мянманинг шимоли-шарқида, Каунгтуп қишлоғида (Намхкам тумани) содир бўлган. Маҳаллий қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, кончилик компанияси биносида портловчи моддалар сақланган бўлиши мумкин. 

Associated Press ва The Washington Post маҳаллий фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, портлашда 46 киши ҳалок бўлган ва 70 дан ортиқ киши жароҳатланган. 

Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда. 

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш жойи яқинидаги ўнлаб уйлар шикастланган. Гелигнит портлаши улкан ҳодисанинг эҳтимолий сабаби бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Хитойдаги кўмир конида содир бўлган портлаш 80 дан ортиқ ишчининг ҳаётига зомин бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг