Трамп 1 млн фаластинликни Ливияга кўчирмоқчи

Трамп маъмурияти 1 млн фаластинликни Ғазо секторидан Ливияга кўчиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди NBC News манбаларга асосланиб.
Режа анча жиддий, Вашингтон уни Ливия раҳбарияти билан муҳокама қилишга ҳам улгурган.
Фаластинликларни кўчириш эвазига АҚШ Ливияга 10 йиллар аввал музлатилган «миллиардлаб долларлар»ни қайтариши мумкин. Таъкидланишича, якуний келишувга ҳозирча эришилган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter