Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп: АҚШ қайтадан ядровий қурол синовларини бошлайди

Трамп: АҚШ қайтадан ядровий қурол синовларини бошлайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга ядровий қурол синовларини дарҳол қайта тиклашни топширди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«АҚШ дунёдаги энг катта ядровий арсеналга эга давлат. Бу менинг илк президентлик давримда қуролларни тўлиқ янгилаш ва модернизация қилиш ҳисобига амалга оширилди. Бундай ҳалокатли кучни қайта ишга солиш мен учун оғир қарор бўлди, лекин бошқа йўл йўқ эди», – деб ёзди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Россия бу соҳада иккинчи ўринда, Хитой эса «беш йил ичида етакчи давлатларга етиб олади». Шунинг учун, президентнинг таъкидлашича, Вашингтон ядровий синовларни «тенг асосда» қайта бошлаши керак.

«Бошқа давлатлар ўз дастурларини фаол олиб бораётган бир пайтда, мен Мудофаа вазирлигига ядровий қурол синовларини бошлашни буюрдим. Бу жараён дарҳол старт олади», – деди у.

Трамп яқин вақт ичида синовлар ўтказиладиган жой ва сана ҳақида қўшимча маълумот берилишини ҳам айтди.

Reuters агентлигининг ёзишича, АҚШ охирги марта ядровий портловчи синовни 1992 йилда амалга оширган. Ҳозирча Трампнинг гапи айнан портловчи ядровий синовлар ҳақидами ёки ядровий ракета тизимларининг парвоз синовлари ҳақидами – бу аниқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг