Венесуэла АҚШ билан кескинлик фонида ҳарбий машғулотларини бошлади
Сўнгги ойларда АҚШ Кариб денгизи ҳудудидаги бир неча кемаларга зарба берди. Вашингтоннинг баёнотига кўра, бу кемалар наркотик моддаларини ташиш билан шуғулланган.
Шу орада Венесуэла мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш ва ҳаво ҳудудини эҳтимолий ташқи тажовуздан ҳимоя қилиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий машқларни бошлади.
Манёврларда тахминан 200 минг нафар ҳарбий хизматчи, халқ посбонлари, полиция ходимлари, шунингдек, президент Николас Мадуро ҳукуматига яқин жамоат фаоллари иштирок этмоқда.
Учрашувлар ва машқлар АҚШ билан муносабатлардаги кескинлик фонида ўтмоқда. Бу кескинлик Дональд Трамп маъмуриятининг Венесуэла қирғоқлари яқинидаги Кариб сувларига ҳарбий кемалар юбориш ҳақидаги буйруғи ортидан янада кучайган.
Вашингтон Каракас ҳукуматини наркотик моддалар контрабандасига қарши етарлича курашмасликда айбламоқда.
Ҳафтанинг бошида АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет шундай зарбалардан бири ҳақида маълум қилди. Ғарб ахборот агентликларининг хабарига кўра, сентябрдан буён АҚШ томонидан шубҳали кемаларга қилинган 19 та зарба натижасида камида 75 киши ҳалок бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter