Хитой электромобиллари Европа бозорида рекорд улушга эришди
Апрел ойида Европа бозорида Хитой брендларига тегишли электромобиллар савдоси икки баравардан кўпроқ ўсиб, 38 минг донага етди.
Натижада хитойлик ишлаб чиқарувчилар Европадаги электромобиллар бозорининг 15 фоиздан ортиқ улушини эгаллади.
Bloomberg маълумотига кўра, Хитой компаниялари Европа автомобиль бозорининг умумий сегментида ҳам 10 фоизлик маррага яқинлашмоқда.
Айниқса, ташқи қувватланадиган гибрид автомобиллар сегментида Хитой брендларининг улуши қарийб 29 фоизни ташкил этган.
Bloomberg қайд этишича, Хитой автокомпаниялари ички бозордаги кучли нарх рақобати ва фойданинг пасайиши сабаб Европа бозорига фаол кириб бормоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter