Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Асосий вазифа – келишувларни янги иш ўринларига айлантириш»

Саида Мирзиёева: «Асосий вазифа – келишувларни янги иш ўринларига айлантириш»

Президент Шавкат Мирзиёев ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, йиғилишда 100 дан ортиқ компания вакиллари билан сармоя киритиш, бизнесни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

«Энди олдимиздаги асосий вазифа — эришилган келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантиришдир», – деб ёзди Саида Мирзиёева.

У Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шериклик учун янги имкониятлар очишини таъкидлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг