Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 15 нафар талаба университет ошхонасидаги овқатдан заҳарланди

Андижонда 15 нафар талаба университет ошхонасидаги овқатдан заҳарланди

Иллюстратив фото: Oxu.az

Ижтимоий тармоқда Қўқон университетининг Андижон филиалида 40дан ортиқ талаба овқатдан заҳарланганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Андижон вилояти прокуратураси вазиятга изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 май куни Қўқон университети Андижон филиалининг 15 нафар талабаси университетнинг ошхонасида овқатланиб, оммавий заҳарланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг