Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ «Мурунтов» конида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 июл куни соат 05:30 атрофида кон ҳудудида автосамосвал ва хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда икки нафар ишчи-ходим вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ваколатли давлат ташкилотлари махсус текширув ўтказиб, ҳодисанинг содир бўлиш ҳолатлари ва сабабларини ўрганмоқда.

Комбинат маълумотига кўра, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг