Сирдарёда юк машинаси ва Captiva иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 9 август куни соат 10:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобил йўлининг 125-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, Shacman русумли транспорт воситаси қайрилиб олаётган вақтда шу йўналишда йўлнинг чап бўлаги бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Captiva русумли автомобил билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида енгил автомобил ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда ЙТҲдан сўнг кучли ёнғин юзага келганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter