Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда ҳайдовчи икки болани уриб юборди, улардан бири вафот этди

Олмалиқда ҳайдовчи икки болани уриб юборди, улардан бири вафот этди

Фото: Magnific

Жорий йилнинг 12 май куни тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчасида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро C.Д., пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар 2017 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲББ хабар берди.

Болалардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада вафот этган. Яна бир нафари касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи мазкур ишга жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг