Россияда оғир жароҳат олган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россиянинг жанубий ҳудудларида меҳнат фаолияти давомида оғир жароҳат олган фуқаро Д.У. Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаро турли тан жароҳатларини олган ва ҳудуддаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган. У ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Фуқаронинг соғлиғи ва шифокорлар тавсияларидан келиб чиқиб, уни Ўзбекистонга тиббий эвакуация қилиш чоралари кўрилган.
Фуқарога ҳамроҳлик қилиш учун Ўзбекистондан икки нафар тиббиёт мутахассиси Россияга юборилган. Улар парвоз давомида фуқаронинг соғлиғини назорат қилиб борган.
Ташкилий ишлар якунлангач, фуқаро шифокорлар ҳамроҳлигида Минеральные Воды – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга олиб келинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter