Фотиҳ Жалолов раҳбарлик лавозимига тайинланди
7 октябрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоасига янги тайинланган раҳбар таништирилди.
Маданият вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори лавозимига тайинланди.
Фотиҳ Жалолов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Янги директорга театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориб, театрнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда миллий театр санъатини янада ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолинди, дейилади Маданият вазирлиги хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter