Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 9 қаватли уй ёнида меҳмонхона учун қазилган чуқур чети ўпирилди

Тошкентда 9 қаватли уй ёнида меҳмонхона учун қазилган чуқур чети ўпирилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Беруний кўчасида, «Беруний» метро бекати яқинида қурилаётган меҳмонхона учун қазилган пойдевор чуқурининг чети ўпирилди. Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро жабрланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат юзасидан тезкор махсус комиссия тузилди.

Вазият шаҳар ҳокими назоратига олинган. Унинг топшириғига кўра, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини назорат қилиш инспекцияси, прокуратура органлари, Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат махсус комиссия иш бошлаган.

Ҳозирда воқеа жойида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ҳудудни ўраб олиш ва унга киришни чеклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Мутахассислар ҳодиса сабабларини, шунингдек, ёндош ҳудуд, йўл қопламаси ва муҳандислик коммуникациялари ҳолатини ўрганмоқда.

Текширув якунлари бўйича масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши, шаҳарсозлик қонунчилиги ва қурилиш меъёрларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг