Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир вақтда иккита кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Тошкентда бир вақтда иккита кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Видеодан кадрлар

Бугун, 13 июн куни Тошкентда деярли бир вақтда иккита кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

Хусусан, соат 10:21 да Яккасарой тумани Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми (фасад) ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да ҳодиса жойига етиб борган.

Айтилган манзилдаги кўп қаватли уйда яшовчи барча фуқаролар эвакуация қилинган.

Ёнғин соат 11:00 да қуршаб олиниб, 11:10 да ўчирилган. ФВБнинг таъкидлашича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Иккинчи ёнғин соат 10:25 да Чилонзор туманида юз берган. ФВББга Эски Чилонзор кўчасида янги қурилаётган бино ҳудудида чиқинди ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 10:32 да етиб бориб, ёнғин соат 10:36 да ўчирилган. Ушбу ҳодисада ҳам ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг