Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит учун салкам ярим млн доллар талаб қилганлар ушланди

Имтиёзли кредит учун салкам ярим млн доллар талаб қилганлар ушланди

Фото: Хавфсизлик

3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар талаб қилганлар ушланди. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда кредит ажратиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди. 

Жумладан, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 1979 й.т., муқаддам судланган шахс ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига 3,5 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади. 

Улар «холис» хизматлари эвазига кредит суммасининг 12 фоизини, яъни 420 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг