Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ангренда «Корея орзуси» саробга айланди

Ангренда «Корея орзуси» саробга айланди

Фото: Xabar.uz

Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро Н.М. фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, 5 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг