Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пенсия жамғармаси бош мутахассиси пора билан ушланди

Пенсия жамғармаси бош мутахассиси пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Нафақага чиқариб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.А. икки нафар фуқарони ёшга доир нафақага чиқариш ва нафақа пулларини ошириб беришни ваъда қилиб, 200 АҚШ доллари ва 4,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг