Энди Қирғизистонга кўчиб кетган ўзбекистонликларнинг пенсияси тўхтатилмайди
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўтказилган олий даражадаги учрашув доирасида Ўзбекистон Ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим имзоланди.
Битимга кўра, у кучга кирганидан кейин орттирилган меҳнат стажи учун пенсияни тегишли стаж тўпланган давлат тайинлайди ва тўлайди.
Шунингдек, фуқаро бошқа томон ҳудудига кўчиб ўтган тақдирда ҳам тайинланган пенсиясини олишда давом этади.
Пенсияга чиққан фуқаро вафот этган тақдирда, дафн этиш нафақаси у вафот этган вақтда доимий яшаган давлат қонунчилигига мувофиқ тайинланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter