Зангиотадаги газ тўлдириш шохобчасида ёнғин юз берди, жароҳатланганлар бор
Зангиотадаги газ тўлдириш шохобчасида ёнғин юз берди, уч киши жароҳат олган.
16 июль куни Тошкент вилояти ФВББга, Зангиота туманидан ўтган М-39 автомобил йўлида жойлашган автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида ўрнатилган пропан сақлаш сиғими ва пропан газ ташишга мўлжалланган махсус автомобилда чақнаш рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб боришган. Ҳозирда қутқарувчилар ёнғинни бартараф этишмоқда. Вазият назоратга олинган.
Дастлабки, маълумотларга кўра уч нафар фуқаро тан жароҳати олиб, тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган, дейилади ФВВ хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter