Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Донорларга қўшимча дам олиш куни берилишини билармидингиз?

Донорларга қўшимча дам олиш куни берилишини билармидингиз?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 202-моддасига мувофиқ, қон ва унинг таркибий қисмларини топширган донорлар тиббий кўрикдан ўтиш кунида ҳамда қон топшириладиган кунда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади.

Шунингдек, қон топширилганидан сўнг донорга қўшимча бир кун дам олиш берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра ушбу кун ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки йилнинг бошқа вақтида фойдаланилиши мумкин.

Ушбу кафолатлар донорларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида беғараз қон топшириш ҳаракатини рағбатлантиришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг