Молиявий ҳисоботларга янги талаблар жорий этилди
Адлия вазирлиги томонидан Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишнинг концептуал асослари давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги ҳужжат Ўзбекистонда фаолият юритувчи юридик шахслар томонидан тайёрланадиган молиявий ҳисоботларнинг мақсади, мазмуни ва шакллантириш принципларини белгилаб беради.
Концептуал асослар молиявий ҳисоботларда акс эттириладиган маълумотларнинг сифати ва фойдалилигини оширишга қаратилган. Ҳужжатда ҳисоботлар инвесторлар, кредиторлар, давлат органлари ва бошқа манфаатдор томонлар учун ишончли ахборот манбаи бўлиши лозимлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган асосий мезонлар ва молиявий кўрсаткичларни баҳолаш тамойиллари ҳам аниқ белгилаб берилган.
Ҳужжатга кўра, молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ўринлилик ва ҳаққоний, яъни ишончли тақдим этиш фундаментал сифат тавсифлари ҳисобланади.
Шунингдек, қиёсланувчанлик, текширилувчанлик, ўз вақтида тақдим этиш ҳамда тушунарлилик каби кўрсаткичлар маълумотларнинг фойдалилигини оширувчи қўшимча сифат мезонлари сифатида белгиланган.
Концептуал асосларда молиявий ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ асосий элементлар ҳам белгиланган. Улар активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталдан иборат.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter