Эскроу орқали тузилган битимлар сони 40 мингдан ошди
Марказий банк маълумотларига кўра, мазкур битимларнинг 23 804 таси транспорт воситалари, 16 963 таси эса кўчмас мулк олди-сотдиси ҳисобига тўғри келган. Шу даврда 39 083 та шартнома расмийлаштирилган, яна 1 684 таси жараёнда қолмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори фаоллик Тошкент шаҳрида қайд этилди — 11 679 та битим. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 3 940 та ва Самарқанд вилояти — 3 614 та битим билан қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 2 683 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1 714 та, Андижон вилоятида 3 128 та, Наманган вилоятида 2 856 та битим амалга оширилган.
Бухоро вилоятида 2 178 та, Қашқадарё вилоятида 2 134 та, Сурхондарё вилоятида 1 746 та, Хоразм вилоятида 1 927 та шартнома расмийлаштирилган.
Навоий вилоятида 1 177 та, Сирдарё вилоятида 850 та, Жиззах вилоятида 1 141 та битим қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter