Марказий банк омонат фоизларига солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Марказий банк ижтимоий тармоқларда банк омонатларидан олинадиган фоиз даромадларига солиқ жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Унда қайд этилишича, муҳокамаларга сабаб бўлган фикр Фискал таҳлиллар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган. Таъкидланишича, илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни ўрганиш асосида турли таҳлилий таклифларни ишлаб чиқиши табиий ҳисобланади.
Марказий банк маълум қилишича, мазкур фикр илмий тадқиқот натижалари тақдимоти давомида билдирилган бўлиб, расмий таклиф сифатида киритилмаган.
Шунингдек, Марказий банк таклифларни кўриб чиқишда уларнинг молиявий ресурслар қиймати, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий барқарорликка таъсирини комплекс баҳолашга алоҳида эътибор қаратишини билдирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter