Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банкларга мижозларнинг биометрик маълумотини хорижда сақлаши тақиқланади

Банкларга мижозларнинг биометрик маълумотини хорижда сақлаши тақиқланади

Марказий банк бошқарувининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори Адлия вазирлигида 2026 йил 1 август куни 3914-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, тўлов тизими операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар, факторинг электрон платформалари ҳамда кредит бюролари мижозларни идентификация ва аутентификация қилиш жараёнида фойдаланадиган жисмоний шахсларнинг биометрик маълумотларини фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаши шарт.

Шу билан бирга, биометрик бўлмаган шахсга доир бошқа маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш тартиби амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланган.

Қарорга кўра, биометрик бўлмаган шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни 27¹-моддаси 3-қисмига мувофиқ республика ҳудудидан ташқарида ҳам сақланиши ва уларга ишлов берилиши мумкин.

Марказий банк таъкидлашича, киритилган қўшимчалар шaxсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида белгиланган талабларнинг амалда тўлиқ бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг