Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотган

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотган

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи талабга нисбатан тезроқ ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, мазкур даврда хорижий валютага бўлган умумий талаб қарийб 32 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ошган. Шу билан бирга, Марказий банк операцияларини ҳисобга олмаган ҳолда валюта таклифи 27,8 миллиард долларга етиб, 31 фоизга ўсган.

Январ-июн ойларида аҳоли тижорат банкларига 12,3 миллиард доллар сотган бўлиб, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,4 баробар кўпдир. Шу вақтнинг ўзида фуқаролар банклардан 6,8 миллиард доллар сотиб олган. Натижада аҳоли томонидан валюта таклифи талабдан 5,5 миллиард долларга юқори бўлган.

Шунингдек, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатга 9,3 миллиард доллар кириб келган, 1,3 миллиард доллар чиқиб кетган. Бу эса 8 миллиард долларлик ижобий сальдо шаклланганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг