Ўзбекистон саноатида қайси ҳудудлар етакчи?
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда 637,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келган — 155 трлн сўм. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри — 109,6 трлн сўм ва Тошкент вилояти — 100 трлн сўм билан эгаллаган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 54,2 трлн сўм, Самарқандда 32,7 трлн сўм, Фарғонада 29,6 трлн сўм ва Бухорода 26,3 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.
Қашқадарё вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 25,5 трлн сўмни ташкил этган. Жиззах ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич бир хил — 20,3 трлн сўмдан.
Хоразм вилоятида 18 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 15 трлн сўм, Сирдарё вилоятида 13,8 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.
Энг паст кўрсаткичлар Сурхондарё вилоятида қайд этилган — 9,6 трлн сўм. Шу тариқа, энг юқори ва энг паст кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ 145,4 трлн сўмни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter